USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазораспда трансформатор атрофида кучли тутун кузатилди – расмий изоҳ берилди

290 марта
Ҳазораспда трансформатор атрофида кучли тутун кузатилди – расмий изоҳ берилди

18 июль куни Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида жойлашган “Паҳлавон Маҳмуд” маҳалласидан кучли тутун кўтарилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Воқеа маҳаллий аҳоли ўртасида хавотир уйғотган бўлса-да, мутасаддилар томонидан бу ҳолат юзасидан расмий баёнот берилди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг юқори даражада қизиши сабабли, ушбу ҳудуддаги ТП-7054 сонли трансформатор пунктидан чиқувчи SIP кабель тармоғи юкламаси ортиб кетган. Оқибатда кабель изоляцияси бузилиб, кучли тутун пайдо бўлган.


Энг муҳими, авария ҳолати Ҳазорасп туман электр тармоқлари тезкор бригадаси томонидан жойида тезда бартараф этилган. Мутасаддилар маълум қилишича, трансформатор пунктнинг ўзида ҳеч қандай техник носозлик кузатилмаган, аҳолининг электр таъминотида узилишларга йўл қўйилмаган.

Ҳозирги кунда ҳудудда электр таъминоти тўлиқ тикланган. Мутахассислар бу каби ҳолатлар иссиқ ҳаво давомида юклама ортиши билан боғлиқ бўлишини, бундан сақланиш учун эҳтиёт чоралари кўрилаётганини таъкидлашмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: