USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янги ўқув йили арафасида Хоразм мактабларига замонавий компьютер жамланмалари етказилди

285 марта
Янги ўқув йили арафасида Хоразм мактабларига замонавий компьютер жамланмалари етказилди

Янгиланишлар мактабларда таълим сифати ва рақамли кўникмаларни оширишга хизмат қилади


Янги 2025/2026 ўқув йили олдидан Хоразм вилоятидаги қатор умумтаълим мактабларига замонавий компьютер техникалари етказилди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят бўйича 61 та умумтаълим мактабига:
  • 1037 дона компьютер жамланмаси,
  • 61 дона кўп функцияли принтер,
  • 61 дона конденционер етказиб берилди.
Ушбу техник жиҳозлар таълим муассасаларида аввал фойдаланилаётган маънан эскирган қурилмаларни босқичма-босқич янгилаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади.

Янгиланган мактабларда таълим олувчи минглаб ўқувчилар эндиликда ахборот технологиялари ва рақамли билимларни янада чуқурроқ ўрганиш имкониятига эга бўлади. Хусусан, IT, STEAM, дастурлаш, робототехника каби замонавий фанлар бўйича амалий машғулотлар учун яратилган шароитлар уларнинг келажакдаги касбий йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Ташаббуснинг асосий мақсади — ўқувчиларда рақамли саводхонликни шакллантириш, замон талабига мос билимлар бериш ҳамда барча ҳудуд мактабларида тенг имконият яратиш.

Мутасаддилар таъкидлашича, бундай техник қўллаб-қувватлаш келгусида барча мактабларни қамраб олишга қаратилган босқичма-босқич лойиҳа сифатида давом эттирилади.

Бу — Хоразм мактаблари учун янги ўқув йили арафасида муносиб туҳфа, ўқитувчи ва ўқувчилар учун эса илмий-таълимий имкониятларни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: