USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Салқинлик вақтинча тўхтаган, монитордаги лавҳалар ўзгартирилмайди — “Тошкент–Хива” поездидаги ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди

640 марта
Салқинлик вақтинча тўхтаган, монитордаги лавҳалар ўзгартирилмайди — “Тошкент–Хива” поездидаги ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент — Хива — Тошкент” йўналишида қатновчи поезддаги ҳолат бўйича тарқалган хабарларга расмий изоҳ берилди.

Маълум қилинишича, бир йўловчи поездда совутиш тизими вақтинча ишламаётгани ва мониторлардаги лавҳалар бўйича норозилик билдирган. У лавҳаларни ўз хоҳишига кўра алмаштиришни талаб қилган.

Расмий маълумотда таъкидланишича, совутиш тизимидаги барча техник носозликлар зудлик билан бартараф этилган. Шу билан бирга, поезд станцияда тўхтаб турган пайтда совутиш тизими вақтинча тўхташи табиий ҳолат экани қайд этилган. Бу — йўловчилар хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги нуқтаи назаридан амалга ошириладиган технологик жараён.


Мониторларда эса хизмат кўрсатиш сифати, хавфсизлик чоралари ва бошқа муҳим маълумотлар акс этган махсус тасдиқланган лавҳалар жойлаштирилган. Уларни шахсий хоҳиш ёки тасодифий равишда ўзгартириш мумкин эмас. Барча ахборот материаллари фақат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан сўнг мониторларга жойлаштирилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: