USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Электр таъминоти инспекторлари энди боди-камера билан ишлайди: тизим Хоразмда ҳам жорий этилади

155 марта

Электр таъминоти инспекторлари энди боди-камера билан ишлайди: тизим Хоразмда ҳам жорий этилади

Электр таъминоти корхоналарида фаолият юритаётган инспекторлар энди ўз хизмат вазифаларини боди-камералар орқали амалга оширади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” Самарқанд филиалида “E-далолатнома” электрон тизими жорий қилинган бўлиб, шаҳар ва туманлардаги электр таъминоти корхоналарига 158 дона планшет тарқатилган.

“Инспекторлар томонидан ҳар бир далолатнома ушбу планшетлар орқали тузилиб, ягона тизимга киритилади. Қоғоз далолатномалардан фарқли ўлароқ, уларнинг ҳисоб-китоби, ижроси аниқ юритилади”, — дейилади расмий хабарда.

Боди-камера: муомала шаффофлиги учун

Самарқанд шаҳри ва туманидаги инспекторларга 54 та боди-камера тақдим этилган. Ушбу қурилмалар орқали инспекторларнинг истеъмолчилар билан мулоқоти, текширув жараёнлари тўлиқ тасвирга олинади. Бу эса жамоатчилик ишончи ва хизматда очиқликни таъминлашга хизмат қилади.

 Рақамлар нимани кўрсатмоқда?
2025 йилнинг олти ойи давомида фақатгина Самарқанд вилоятида 3 893 та далолатнома расмийлаштирилиб, натижада 186,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Эслатма: Яқин кунларда ушбу замонавий тизим Хоразм вилоятида ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Бу эса соҳада хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва инсон омилига боғлиқ хато-хатоларни камайтиришга хизмат қилиши аниқ.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: