USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши рейдлар ўтказилмоқда

276 марта
Хоразмда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши рейдлар ўтказилмоқда

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Комплаенс назорат тузилмалари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш мақсадида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида кенг кўламли рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ишчи гуруҳи ҳамда Хоразм ҳудудий филиали Комплаенс назорат хизмати ходимлари томонидан аҳоли ва хўжалик субъектларининг электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши юзасидан амалиёт тадбирлари ўтказилди.


Рейдлар давомида 264 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш фактлари аниқланди. Натижада филиалга етказилган зарар миқдори 2 миллиард 525 миллион сўм этиб қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича рейд тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: