USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида Урганч шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш масаласи муҳокама этилди

416 марта

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида Урганч шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш масаласи муҳокама этилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 24 август куни Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармасида масъул ходимлар иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишда Урганч шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирлар таҳлил этилди.


Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда Урганч шаҳар ИИБ масъул ходимлари ҳамда идоравий назорат ва амалий ёрдам учун бириктирилган вилоят ИИБ масъул ходимларининг ҳисоботлари эшитилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Урганч шаҳрида олдини олиниши лозим бўлган жиноятлар салмоғи кескин ортиб кетишига йўл қўйган масъул ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи белгиланди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига кўра Урганч шаҳринингкриминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларига шаҳар ИИБ раҳбарияти ва вилоят ИИБ соҳавий хизматларининг масъул ходимлари номма-ном бириктирилиб, уларга кундалик хизмат фаолиятини бириктирилган маҳаллада бошлаш, маҳалла еттилиги билан биргаликда профилактик чора-тадбирлар “йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: