USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼ USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқ туманида янги «Оила ва хотин-қизлар маскани» фойдаланишга топширилди

133 марта
Янгиариқ туманида янги «Оила ва хотин-қизлар маскани» фойдаланишга топширилди

Давлатимизнинг мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти Янгиариқ туманида бир қатор янги объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Байрам арафасида «Оила ва хотин-қизлар маскани» ўз иш фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида туман ҳокими Зафарбек Матназаров, нуронийлар, оқила аёллар, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкор ташкилотлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.


Президентимиз томонидан белгиланган эзгу мақсадлар йўлида ушбу маскан оилалардаги тотувлик, тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларимиз учун бу марказ оилавий ҳаётга тайёргарлик кўриш, билим ва кўникмаларини ошириш имкониятини яратади.

Мазкур марказ Янгиярик туманидаги хотин-қизлар ва оилалар учун муҳим маънавий-маърифий масканга айланиши кутилмоқда.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: