USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпирда тупроқни ноқонуний қазиб олган фуқарога 4 миллион сўмдан ортиқ жарима қўлланди!

364 марта
Қўшкўпирда тупроқни ноқонуний қазиб олган фуқарога 4 миллион сўмдан ортиқ жарима қўлланди!

Хоразм вилояти прокуратураси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қўшкўпир туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, туманнинг “Бўрлоқ” маҳалласи ҳудудида фуқаро Б.А. ўзбошимчалик билан муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд режимини бузган ҳолда тупроқ қазиб олган.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-модда 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Натижада қонунбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима қўлланди.


Мутахассислар таъкидлашича, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: