USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида “тош бозори йўли” ҳали ҳам таъмирланмади – ваъдага икки ойдан ошди

197 марта
Урганч туманида “тош бозори йўли” ҳали ҳам таъмирланмади – ваъдага икки ойдан ошди

Хоразм вилоятидаги автомобиль йўлларининг аҳволи, айниқса, Урганч туманидаги аҳоли учун катта муаммога айланиб бормоқда. Халқ орасида “тўш бозори йўли” деб аталадиган – расмий номи билан Сўғдийона кўчаси — бир неча йилдан буён таъмирталаб ҳолатда қолмоқда.


Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шикоятлардан сўнг, мутасаддилар жорий йилнинг ёзида расмий муносабат билдириб, мазкур йўл тез орада таъмирланишини маълум қилишган эди. Йўл ва автомобиль транспорти бош бошқармаси ахборотида қайд этилишича, ушбу йўл умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга D-219 “Урганч айланма йўли”нинг 11–12 километр оралиғига тўғри келиши ва ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб экани ўрганишда тасдиқланган.

Шу муносабат билан мутасаддилар йўлни таъмирлаш учун манзилли дастур шакллантирилгани, зарур маблағ ажратилгани ва июн–июл ойларида асфальтобетон ётқизилиб, йўлнинг ҳолати яхшиланиши ваъда қилинганди.

Бироқ бу баёнотга икки ойдан ортиқ вақт ўтди, аммо ҳануз йўлда бирор амалий иш бошланмади. Ҳар куни ушбу йўлдан ҳаракатланадиган аҳоли ва ҳайдовчиларнинг қийналиши эса давом этмоқда. Автомобиллар учун қулай шароит яратиш ўрнига, аҳоли яна ваъда билан чегараланди.


Урганч – Гурлан йўлидаги яна бир муаммо

Аҳолини ташвишга солаётган яна бир масала — Урганч–Гурлан йўлига чиқиш қисмидаги вазият. Бу ерда автомашиналар оқими жуда зич, ҳайдовчилар асосий йўлга чиқишда катта қийинчиликка дуч келмоқда. Светофор ўрнатилмагани сабабли кўплаб хавфли ҳолатлар кузатилади. Йўлда тартибсизлик туфайли нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдаларнинг хавфсизлиги ҳам таҳдид остида қолмоқда.

Танқидий мулоҳаза

Аслида йўл ва транспорт масалалари аҳоли турмуш сифатини белгилайдиган муҳим омиллардан биридир. Агар мутасадди идоралар ўз ваъдаларини вақтида бажаришмаса, бу ишончсизлик ва норозиликни кучайтиради. Урганч туманидаги йўллар аҳволи шундан далолат бермоқда.

Аҳоли томонидан қайта-қайта кўтарилаётган масалаларга фақат қоғозда жавоб бериш эмас, балки амалдаги ишлар билан ечим топиш зарур. Чунки ҳар бир кечикиш, ҳар бир узилган ваъда — бевосита одамлар ҳаёти ва хавфсизлиги билан боғлиқ.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: