USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

20 октябрда Хоразмнинг бир неча ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилади

713 марта
20 октябрда Хоразмнинг бир неча ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм филиали маълумотига кўра, жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

Техник хизмат кўрсатиш ишлари Ўзбекистон Республикасида электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари асосида амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар орқали тармоқлардаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш кўзда тутилган.

Электр таъминоти вақтинча тўхтайдиган ҳудудлар:

Урганч тумани: Тандирчи маҳалласи
Шовот тумани: Арбек, Оқкўл, Махтумқули маҳаллалари
Янгибозор тумани: Богʻолон маҳалласи
Хива тумани: Варангзон, Сапча, Журён, Арвик, Индавак, Оқкўл, Сойот, Шўркўл, Қаттибош маҳаллалари
Янгиариқ тумани: Янгиер, Ширшоли, Пурсанг, Кўриктом маҳаллалари
Боғот тумани: Олтинқум шаҳарчаси
Ҳазорасп тумани: Саноат, Мухомон, Шехйопи, Мутпири, Наврўз, Боғдор, Сулаймонқалъа, Ишчилар, Ойбек, Ал-Хоразмий, Бўстон маҳаллалари
Урганч шаҳри: Машъал, Авесто, Навбаҳор, Маʼрифатчи, Кўҳнақалъа маҳаллалари

Энергия таъминоти вақтинча тўхтаган пайтда аҳоли хавфсизлик қоидаларига амал қилиши, электр ускуналарини узиб қўйиши тавсия этилади. Ишлар якунлангандан сўнг таъминот босқичма-босқич тикланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: