USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда маиший чиқинди полигонлари тугатилиб, ер табиатга қайтарилмоқда

430 марта
Хоразмда маиший чиқинди полигонлари тугатилиб, ер табиатга қайтарилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни тўғри бошқаришга қаратилган ишлар доирасида бир қатор чиқинди полигонлари ёпилмоқда. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.


Маълумотларга кўра, республика миқёсида жами 42 та маиший чиқинди полигони тугатилиб, уларнинг ер майдонлари табиатга қайтарилди.

Агентлик ҳузуридаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” томонидан 2024–2025 йилларда мамлакатнинг қатор ҳудудларида чиқинди полигонларини қисқартириш, тупроқ қатламлари билан ёпиш ва рекултивация ишлари амалга оширилган.

Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам 1 гектар майдонни эгаллаган чиқинди полигони ёпилди. У ерда тупроқ қатламлари билан қоплаш ва ерни тиклаш ишлари тўлиқ якунланган. Бу иш натижасида ҳудуднинг экотизимига етказилаётган зарар камайиши ҳамда аҳоли учун соф муҳит яратилиши кутилмоқда.

2024 йил давомида рекултивация ишлари қуйидаги вилоятларда амалга оширилди:
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1 та (11 гектар);
  • Андижон — 6 та (14,9 гектар);
  • Бухоро — 1 та (0,5 гектар);
  • Қашқадарё — 5 та (19,15 гектар);
  • Наманган — 3 та (5,38 гектар);
  • Самарқанд — 1 та (2,4 гектар);
  • Тошкент — 3 та (9,58 гектар);
  • Фарғона — 6 та (17,11 гектар);
  • Хоразм — 1 та (1 гектар).
2025 йилда эса мамлакат бўйлаб яна 18 та (81,68 гектар) чиқинди полигонида шундай ишлар олиб борилиб, ҳозирда уларнинг барчасида ишлар якунига етказилган.

Мутаҳассислар фикрича, чиқинди полигонларини тугатиш ва ерни табиатга қайтариш ташаббуси экологик барқарорликни таъминлаш, тупроқ ва ҳаво ифлосланишини камайтиришга хизмат қилади.

Хоразмдаги экологик тозаликни таъминлаш бўйича ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: