USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчлик фуқаро жамоат транспортидаги муаммога эътибор қаратди

1 078 марта
Урганчлик фуқаро жамоат транспортидаги муаммога эътибор қаратди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жамоат транспорти хизмати билан боғлиқ муаммолар бўйича фуқароларнинг норозилик мурожаатлари келиб тушмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳар Бинокор кўчаси 42-уйда яшовчи фуқаро Ф.Балтаев томонидан билдирилишича, “Бунёд йўловчи ташиш” корхонасига қарашли айрим автобуслар, хусусан 7-йўналишда ҳаракатланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳар куни соат тахминан 11:00–11:30 ва 15:00–15:30 орасида икки марта тўхтаб дам олиш ёки овқатланиш учун ҳаракатни тўхтатиб туради.

Бу вақт мобайнида эса йўловчилар, кексалар, ишга шошилаётган фуқаролар ҳамда мактабга кетаётган болалар бекатларда узоқ вақт кутиб қолишмоқда.

“Биз ҳайдовчиларнинг дам олиши ёки овқатланишига қарши эмасмиз. Аммо автобуслар фақат бир нечта ҳайдовчи манфаати учун эмас, минглаб фуқаролар қулайлиги учун хизмат қилиши лозим. Ҳар бир дақиқа инсон қадри билан боғлиқ”, — дейди Ф.Балтаев ўз мурожаатида.


Унинг сўзларига кўра, вилоят транспорт бошқармаси ходимлари автобуслар “ягона интеллектуал тизим (IVMS)” орқали назорат қилинаётганини ва қонунбузарлик қайд этилмаганини таъкидлашган. Бироқ фуқаро бу тизимдаги амалиётни инсон эҳтиёжлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

“Бу тизимни ҳам инсон яратган. Демак, унинг камчиликлари бўлиши мумкин. Агар зарур бўлса, автобуслар навбат билан дам оладиган ёки ёрдамчи ҳайдовчи билан таъминланадиган тизим жорий этилса, минглаб одамлар совуқ кунларда бекатда сарсон бўлиб турмас эди”, — дейди мурожаатчи.

Фуқаро шунингдек, мазкур ҳолатни амалий равишда текшириш, яъни белгиланган вақтларда автобус бекатларидаги аҳволни кузатиш ва видеога олиб, йўловчилар фикрини эшитишни ҳам таклиф қилган.

Айни пайтда, Урганч шаҳрида жамоат транспорти тизимида хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва йўловчилар учун қулай шароит яратиш масалалари аҳоли орасида энг долзарб мавзулардан бири бўлиб турибди. Қиш мавсуми яқинлашар экан, совуқ ҳавода узоқ кутиш йўловчилар учун қийинчилик туғдираётгани ҳақида ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Инсон қадри учун хизмат қиладиган транспорт тизими — бу ҳар бир ҳайдовчи ва масъул идоранинг биргаликдаги масъулиятидир”, дейилади фуқаролар фикрида.

Мавзу юзасидан тегишли ташкилотлар ва масъул идоралардан расмий муносабат кутамиз.

Манба: фуқаро мурожаати асосида тайёрланди
Xorazmbugun.uz таҳририяти

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: