Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди

Кўрилган: 309
Урганчда Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди

Урганч шаҳрида 2026 йилга тайёргарлик ишлари бошланди. Ҳар йили анъанага айланган байрамона муҳитни яратиш мақсадида шаҳар марказида Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари йўлга қўйилди.

Маълумотларга кўра, арча шаҳарнинг асосий майдонида барпо этилади. Ҳозирда майдонни безатиш, арча конструкциясини ўрнатиш ва ёритиш жиҳозларини тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Байрам кайфиятини ошириш мақсадида атроф ҳудудда махсус чироқлар, ранг-баранг иллюминациялар ва кўнгилочар инсталляциялар ўрнатилиши кутилмоқда.


Шунингдек, Янги йил муносабати билан шаҳарда турли маданий тадбирлар, болалар учун кўнгилочар дастурлар, ярмарка ва концертлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Аҳоли ва меҳмонлар учун байрамона муҳит яратиш ишлари декабрь ойи бошларигача тўлиқ якунланиши кутилаяпти. Урганч шаҳри бўйлаб яна кўплаб байрам безаклари ўрнатилиб, жамоат жойлари янги йил руҳида безатилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: