USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Йўл хавфсизлиги – ҳамманинг масъулияти! Урганчда велосипедчиларга нур қайтарувчи нимчалар тарқатилди

70 марта
Йўл хавфсизлиги – ҳамманинг масъулияти! Урганчда велосипедчиларга нур қайтарувчи нимчалар тарқатилди

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан “Барча йўл-транспорт ҳодисаларининг, айниқса пиёда, велосипед ва скутер иштирокидаги ҳодисаларнинг олдини олиш” профилактик ойлиги доирасида Урганч туманида аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 Тадбирлар давомида велосипед ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидалари тушунтирилиб, кечқурун кўринувчанликни ошириш учун нур қайтарувчи нимчалар бепул тарқатилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб, айниқса, пиёдалар ва икки ғилдиракли восита ҳайдовчиларининг иштирокида содир бўлаётган бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.

ЙҲХБ масъуллари йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини ушбу профилактик ойлик давомида йўл қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йўлдаги бир зумлик эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис, ҳаракатда эҳтиёткорлик ва масъулият – энг муҳим талабдир.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: