USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда кечқурун тутаётган ҳаво — кўмир тутуними? Савол остида

773 марта
Урганчда кечқурун тутаётган ҳаво — кўмир тутуними? Савол остида

Ҳозирги кунларда Урганч шаҳрида, айниқса кечқурун тушиши билан ҳавода ғалати буроқлик — кимдир чанг, кимдир тутун деб таърифлаётган ҳолат кузатилмоқда. Аҳоли фикрига кўра, бу ҳолат Урганч – Хонқа кўчаси атрофида кўмир ёки бошқа ёқилғилар ёқилиши натижасида пайдо бўлаётгани эҳтимол қилинмоқда.


Фуқароларнинг шикояти:
— «Ҳар кечаси ҳаво оғирлашади, нафас олиш қийинлашади»
— «Тутун шаҳар ичкари қисмигача кириб келади»
— «Бу сўнгги кунларда кучайди, болалар ва нафас йўли касаллиги борлар азият чекмоқда»

Мутаҳассислар нима дейди?
Экологик назорат хизматларини айтишича, кўмир ёқиш, айниқса маҳаллий шароитда тозаланмаган ёқилғи ишлатиш ҳаво сифатига жиддий таъсир кўрсатади. Шунингдек, ноқонуний ёқинди маҳсулотлар ёқилиши ҳам ҳавони ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

Ҳодиса содир бўлаётган жой сифатида Урганч – Хонқа йўли тилга олинмоқда.
Бироқ ушбу маълумот ҳали расмий органлар томонидан тасдиқланмаган.

Саволлар очиқ қолмоқда:
 • Урганчда кечаси кузатилаётган ҳавонинг оғирлашиши нимадан?
 • Бу кўмир ёқилиши натижасида тарқалган тутуними?
 • Агар шундай бўлса, нега назорат идоралари чора кўрмаяпти?
 • Аҳолининг саломатлигига оқибатлари қандай бўлиши мумкин?
 • Муаммони ҳал этиш учун қандай чоралар кўрилади?

Мазкур масала бўйича тегишли идоралардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.
Фуқаролар эса тезкор чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Санъат 27 Noyabr 2025 13:34
      Хакикатдан хам кеча Шовот канал буйига кечки сайрга чикканимда хаводан нафас олиш кийин булиб колди.
    • И 27 Noyabr 2025 23:35
      Бу ФАКАТ Ургенчда эмас Хивада хам кумир хидига ухшаш хидлар бор кечкурун 23.00 дан кейин

Мавзуга алоқадор: