USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозор туманида “Саломатлик марафони” кенг кўламда давом этмоқда

211 марта

Янгибозор туманида “Саломатлик марафони” кенг кўламда давом этмоқда

Янгибозор туманида 2025 йил 1–30 ноябр кунлари ўтказилаётган “Саломатлик марафони” доирасидаги тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, тиббий маданиятни оширишга қаратилган.

Марафон доирасида профилактик тиббий кўриклар, турли йўналишларда маслаҳатлар, скрининг текширувлари, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи учрашув ва суҳбатлар ташкил этилмоқда. Мутахассис шифокорлар юрак-қон томир тизими, қандли диабет, нафас йўллари касалликлари, онкологик холатлар ва бошқа долзарб йўналишлар бўйича аҳолини батафсил текширувдан ўтказмоқда.

Шунингдек, болалар ва аёллар саломатлигига доир махсус профилактик тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар орқали аҳолининг барча қатламлари қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратилган.

“Саломатлик марафони” туманнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ўтказилиб, аҳолини тўлиқ қамраб олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: