USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси бўйича қарздорликлари мажбурий тартибда ундирилмоқда

165 марта
Хоразмда улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси бўйича қарздорликлари мажбурий тартибда ундирилмоқда

Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлими ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Хоразм бўлинмаси Урганч туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида туман ҳудудида фаолият олиб бораётган улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси бўйича қарздорликларини ундириш мақсадида амалиёт тадбирлари ўтказилди.

Ижро ҳужжатига мувофиқ, “У.Х.Н” масъулияти чекланган жамиятининг № 4-2201-2402/11739-сонли ижро варақасига асосан электр энергияси учун жами 971 миллион 871 минг 680 сўм миқдоридаги қарздорликни мажбурий тартибда undirish чоралари кўрилди. Мазкур жараён доирасида жамият тасарруфидаги “NEW HOLLAND” русумли агротехника воситаси хатлаб олинди.


Шунингдек, Урганч туманида фаолият олиб бораётган “Жайхун йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг электр энергияси бўйича 498 миллион 58 минг 551 сўм миқдоридаги қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш юзасидан ҳам тегишли чоралар кўрилди. Қарздорликни қоплаш мақсадида корхонага тегишли “Sinotruck” русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай мажбурий чоралар улгуржи истеъмолчиларнинг белгиланган тартибда тўловларни ўз вақтида амалга оширишини таъминлаш, шунингдек, электр энергиясидан фойдаланиш интизомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир истеъмолчининг ўз вақтида тўловларни амалга ошириши — электр энергияси таъминотининг барқарорлиги, узлуксизлиги ва умумий энергетика тизимининг ишончли ишлаши учун муҳим омил ҳисобланади.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: