USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm USD: 11,970 so'm EUR: 13,928 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,084 so'm CNY: 1,718 so'm KZT: 23 so'm TRY: 277 so'm AED: 3,259 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Давлат хизматчилари театр томошасида: “Лазгининг туғилиши” спектакли намойиш этилди

220 марта
Давлат хизматчилари театр томошасида: “Лазгининг туғилиши” спектакли намойиш этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида давлат идоралари раҳбарлари ҳамда ходимларининг театр ва маданий масканларга мунтазам ташрифини йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаган эди. Ушбу ташаббус ижроси доирасида Хоразм вилоятида ҳам давлат хизматчиларининг театрга ташрифлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Конституция байрами арафасида, дам олиш куни муносабати билан вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов бошчилигида вилоят, шаҳар ва туман ташкилотлари раҳбарлари вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида улар “Лазгининг туғилиши” деб номланган фольклор-этнографик спектаклни томоша қилдилар.

Мазкур саҳна асари миллий қадриятлар, урф-одатлар ва лазги рақсининг тарихий илдизларини саҳнавий образлар орқали ёритиб берди. Спектакль иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, томошабинлар санъаткорлар ижросини илиқ қаршиладилар.

Бу каби маданий тадбирлар давлат хизматчиларининг маънавий савиясини юксалтириш, миллий санъатга бўлган қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этади.




Изоҳ қолдириш

    • Одилбек 7 Dekabr 2025 14:27
      Шу у́тирган рахбарларнинг ишчиларини хам театрга олиб бориш керак. Улар хам маънавий дам олсинлар

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: