USD: 12,093 so'm EUR: 13,867 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,336 so'm CNY: 1,787 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm USD: 12,093 so'm EUR: 13,867 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,336 so'm CNY: 1,787 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда чегара қўриғи ҳарбийлари учун янги хизмат уйи фойдаланишга топширилди

297 марта
Хоразмда чегара қўриғи ҳарбийлари учун янги хизмат уйи фойдаланишга топширилди

Кеча Хоразм вилоятининг Шовот туманида чегарани қўриқлаш взводи ҳарбий хизматчилари учун 20 та хонадондан иборат кўп қаватли янги хизмат уйи тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ушбу қувончли тадбирда Хоразм вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун яратилаётган шарт-шароитлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида ҳарбий оилаларга янги уйларнинг калитлари ва эсдалик совғалари топширилди. Бу эса уларнинг муносиб турмуш шароитларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Маълум қилинишича, янги хизмат уйи энергия тежамкор конструкциялар асосида, замонавий лойиҳа талабларига мувофиқ равишда барпо этилган бўлиб, барча зарур қулайликлар билан тўлиқ таъминланган. Хонадонларда иссиқлик, электр, ичимлик суви ва бошқа муҳандислик тармоқлари тўлиқ йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, Хоразм вилоятида ҳарбий хизматчилар учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳофазасини кучайтириш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: