USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч давлат университетида криминалистикага оид махсус техникалар намойиши ўтказилди

181 марта
Урганч давлат университетида криминалистикага оид махсус техникалар намойиши ўтказилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедовнинг “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” шиори остида Урганч давлат университети талабалари билан ўтказилган учрашув ёшлар учун ўта самарали ва мазмунли бўлди.

Учрашувда иштирок этган талабаларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг малакали эксперт-криминалистлари томонидан университет ҳудудида амaliy намойиш ташкил этилди.

Тадбир давомида талабаларга криминалистика соҳасида қўлланиладиган замонавий махсус техникалар, жиноят содир этилган жойни кўздан кечириш воситалари, далилларни йиғиш ва таҳлил қилиш технологиялари бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, экспертлар ҳар бир ускунанинг вазифаси, унинг жиноятларни тез ва аниқ фош этишдаги аҳамияти ҳақида амалий кўрсатмалар билан таништирди.

Талабалар, хусусан ҳуқуқшунослик ва иш юритиш йўналишида таълим олаётган ёшлар, криминалистиканинг қулай имкониятлари, мутахассисларнинг кундалик фаолияти ва соҳадаги илғор технологиялар ҳақида муҳим ва қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир ёшларда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, фуқароларда ҳуқуқий маданиятни яхшилаш, шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятига бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилди.

Хоразм вилояти ИИБ томонидан бундай амалий учрашувлар келгусида ҳам давом эттирилиши, ёшларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасига қизиқишини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: