USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ов қилиш мақсадида юрган браконьер тўхтатилди

303 марта
Хоразмда ов қилиш мақсадида юрган браконьер тўхтатилди

Хоразм вилоятида «Браконьерликка қарши курашиш ойлиги» доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган рейд тадбирлари давомида навбатдаги қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Хусусан, вилоят прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида Қўшкўпир тумани ҳудудида ўтказилган экологик назорат рейдлари чоғида фуқаро Ж.С. томонидан ноқонуний ов қилишга уриниш ҳолати фош этилди.


Маълум бўлишича, фуқаро ўзига тегишли бўлган ТОЗ БМ русумли, икки стволли, 16 калибрли ов қуроли ёрдамида тегишли овчилик йўлланмаси бўлмаган ҳолда ов қилиш мақсадида ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 4-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда суд органларига тақдим этилди.

Масъул идоралар томонидан аҳолини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонот дунёсини асраш бўйича қонун талабларига риоя этишга чақириб, ноқонуний ов қилиш ҳолатларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: