USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчдаги “Ғойиб ота” масжиди бузилмоқда, аммо…

1 845 марта
Урганчдаги “Ғойиб ота” масжиди бузилмоқда, аммо…

Урганч шаҳрида кўп йиллар давомида юртдошларимиз ибодатларини адо этиб келган “Ғойиб ота” масжиди бузиб ташланмоқда. Бу масжид минглаб, ҳатто миллионлаб инсонлар учун нафақат ибодат маскани, балки маънавий хотира, эзгу ният ва дуолар жамланган муқаддас жой сифатида танилган эди.

Албатта, масжиднинг бузилиши кўпчиликда турли ҳис-туйғуларни уйғотмоқда. Айримлар буни йўқотиш сифатида қабул қилаётган бўлса, бошқалар эса ушбу ўзгаришга умид ва ижобий янгиланиш сифатида қарамоқда. Чунки мавжуд масжид ўрнида эмас, балки Урганч шаҳридаги Автомобиль бозори ёнида янги “Ғойиб ота” масжиди барпо этилмоқда.

Маълум қилинишича, янги масжид аввалгисидан анча катта, кенг ва замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қурилмоқда. Унинг ҳажми, меъморий ечими ва қулайликлари билан янада кўпроқ жамоатни сиғдира олиши, ибодат қилувчилар учун муносиб шароит яратилиши кўзда тутилган.

Янги “Ғойиб ота” масжидининг барпо этилиши Урганч шаҳрининг маънавий ҳаётида янги босқич бўлиши кутилмоқда. Бу ерда ҳам келгусида минглаб инсонлар жам бўлиб, жума ва байрам намозларини адо этишлари, эзгу ниятлар билан дуо қилишлари шубҳасиз.

Шу боис, гарчи эски масжид билан хайрлашиш осон бўлмаса-да, унинг ўрнида эмас, балки янги ва салобатли масжиднинг қад ростлаши кўпчилик учун умид ва тасалли бағишламоқда. Вақт ўтиб, янги “Ғойиб ота” масжиди ҳам юртдошларимиз қалбидан ўрин эгаллаб, маънавият масканига айланишига ишонч катта.




Изоҳ қолдириш

    • Санобар 19 Dekabr 2025 13:07
      нима булган да хам Оллох га ибодат килинган Олл
      охим рамзий уйи булган маскан ни ьузмаслик керак эди музей и, кутибхонам килса булар эдику бу нотугри карора деб уйлайман янги масжид курил са хам бу куплик килмас эди халкимиз сони ошиб боряпди шу жойда катта курилиш буляпди афсус Оллохдан куркмайдиган карори булса керак масжиди ьузиш

Мавзуга алоқадор: