USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саримой маҳалласида Янги йил байрами муносабати билан кенг кўламли тадбир ўтказилди

282 марта
Саримой маҳалласида Янги йил байрами муносабати билан кенг кўламли тадбир ўтказилди

Яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида вилоятимизнинг энг чекка маҳаллаларидан бири — Тупроққалъа туманидаги Саримой маҳалласида аҳоли учун қувончли ва мазмунли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ўтказилиб, аҳолига сифатли маҳсулотларни қулай нархларда харид қилиш имконияти яратилди. Шунингдек, маҳаллада тиббий кўрик, банк хизматлари кўрсатилиб, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда миллий таомлар кўргазмалари намойиш этилди.

“Беш ташаббус” доирасида турли спорт мусобақалари ташкил қилиниб, ёшлар ва спортсеварлар фаол иштирок этди. Маҳалла марказида қад ростлаган кўркам арча атрофида театраллаштирилган байрам томошалари намойиш қилиниб, болажонларга Янги йил совғалари улашилди.

Шунингдек, тадбир давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам муносабати билан совғалар топширилди. Мазкур байрам тадбири аҳоли кайфиятини кўтариб, янги йилни кўтаринки руҳда қарши олишга хизмат қилди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: