USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди

219 марта

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларга қонуний ва амалий ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида вилоят ИИБнинг маъмурий биносида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид, шунингдек, ҳуқуқий, ижтимоий, маъмурий ва маиший йўналишлардаги бир қатор мурожаатлар билдирилди. Мурожаатлар жамоат тартибини таъминлаш, жиноят ишларини кўриб чиқиш, профилактика инспекторлари фаолияти, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ҳамда бошқа масалаларни қамраб олди.
ИИБ раҳбарияти томонидан ҳар бир мурожаат синчиклаб тингланиб, айрим масалалар бўйича жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва тегишли чора кўришни талаб этган мурожаатлар масъул хизмат ва бўлинмаларга юклатилиб, уларнинг ижроси бўйича қатъий назорат ўрнатилди.
Таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари фаолиятида фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқотни йўлга қўйиш, мурожаатларни холисона ва адолатли кўриб чиқиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати турганини чуқур англаш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Мазкур шахсий қабул фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли ва ички ишлар органлари ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: