USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Боғот тумани марказида 40 метрли Давлат байроғи қад ростлади

131 марта
Боғот тумани марказида 40 метрли Давлат байроғи қад ростлади

Боғот тумани марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўрнатилиб, туман аҳли учун яна бир рамзий ва аҳамиятли маскан пайдо бўлди. Баландлиги 40 метр бўлган байроқ устуни туман марказининг кўркам манзарасини янада бойитди.

Мазкур ташаббус юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Давлат байроғининг баланд парвоз қилиши аҳолини, айниқса ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Янги ўрнатилган байроқ устуни атрофи ободонлаштирилиб, аҳоли учун дам олиш ва сайр қилишга қулай муҳит яратилган. Бу ерда турли байрам ва тантанали тадбирларни ўтказиш имконияти ҳам мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Давлат рамзларига бўлган эътибор мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва маънавий янгиланиш жараёнларининг узвий қисми ҳисобланади. Боғот тумани марказида қад ростлаган 40 метрли Давлат байроғи эса шу эзгу мақсадларнинг яна бир ёрқин ифодасидир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: