USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОРАЗМДА ПИРОТЕХНИКАГА ҚАРШИ КУЧАЙТИРИЛГАН РЕЙДЛАР: ҚОНУНБУЗАРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛМОҚДА

55 марта
ХОРАЗМДА ПИРОТЕХНИКАГА ҚАРШИ КУЧАЙТИРИЛГАН РЕЙДЛАР: ҚОНУНБУЗАРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛМОҚДА

Хоразм вилоятида пиротехника воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.


Вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилаётган текширувлар давомида турли хил пиротехника буюмлари аниқланган.

Рейд тадбирлари жараёнида белгиланган қоида ва талабларга зид равишда сақланаётган ҳамда тарқатишга уринилган пиротехника воситалари юзасидан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилмоқда.

Масъул идоралар фуқароларни огоҳлантиради:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва жўнатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бундай рейд тадбирлари янги йил байрами арафасида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида изчил давом эттирилиши маълум қилинди.

 Фуқаролардан қонун талабларига қатъий риоя қилиш ва хавфсизлик қоидаларига бефарқ бўлмаслик сўралмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: