USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда бензин таъминотида муаммо борми? Uzbekneftegaz’га тегишли айрим АЁҚШларда ёқилғи нега йўқ?

297 марта
Хоразмда бензин таъминотида муаммо борми? Uzbekneftegaz’га тегишли айрим АЁҚШларда ёқилғи нега йўқ?

Хоразм вилоятида фаолият юритаётган Uzbekneftegaz компаниясига тегишли айрим автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида сўнгги бир неча кун давомида бензин таъминоти тўхтаб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Хусусан, Урганч шаҳри Саноатчилар кўчасида жойлашган Uzbekneftegaz’га қарашли АЁҚШда бир неча кундан буён бензин берилмаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқлар ҳамда маҳаллий аҳоли орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда бензин нима сабабдан берилмаётгани бўйича расмий изоҳ ёки аниқ маълумот мавжуд эмас. Давлат томонидан ёқилғи ажратилишида узилиш бўлгани ҳақида тахминлар билдирилмоқда, бироқ бу маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган.

Мутахассислар бундай ҳолатлар логистика, таъмирлаш ишлари ёки вақтинчалик таъминотдаги узилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ расмий муносабат билдирилмагунча, барча айтилаётган гаплар тахмин даражасида қолмоқда.

Ҳозирда аҳоли ва ҳайдовчилар Uzbekneftegaz ҳамда мутасадди ташкилотлардан расмий маълумот берилишини кутиб қолмоқда. Мавзу бўйича янги маълумотлар пайдо бўлиши билан қўшимча хабар берилади.

Изоҳ қолдириш

    • Акбар 23 Dekabr 2025 19:47
      Мен бир неча бор боргандим бензин бор факат идора ташкилотларга ва таниш билишларга экан яшасин узбекистон

Мавзуга алоқадор: