USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч РАНЧ технология университетида “Ректор ва ёшлар учрашуви” ҳамда Янги йил тадбири ўтказилди

778 марта
Урганч РАНЧ технология университетида “Ректор ва ёшлар учрашуви” ҳамда Янги йил тадбири ўтказилди

Урганч РАНЧ технология университетида “Ректор ва ёшлар учрашуви” ҳамда Янги йил байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет таъсисчиси ва ректори Ж.А. Атажанов, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирни очиб берган ректор Ж.А. Атажанов барчани Янги йил байрами билан табриклаб, университет сўнгги йилларда босиб ўтган ривожланиш йўли ҳақида тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, орадан атиги 4 йил ўтиб, 137 нафар талаба ва 20 нафар профессор-ўқитувчига эга бўлган таълим муассасаси бугунги кунда 11 минг нафар талабани, 500 нафар ходимни бирлаштирган, республикада энг тез ривожланаётган олий ўқув юртларидан бирига айланди.
Ҳозирда 16 минг нафар талабага мўлжалланган замонавий ва шинам ўқув бинолари фойдаланишга топширилгани, университет дипломи халқаро миқёсда тан олинадиган ASIN лицензиясини олгани ҳам алоҳида қайд этилди. Шунингдек, РАНЧ университетида дунёнинг турли мамлакатларидан келган талабалар таҳсил олаётгани таълим сифати ва ишонч натижаси экани таъкидланди.
Ректор 2025 йил якунланиб бораётган бир пайтда эришилган ютуқлар билан бир қаторда келгуси режалар ҳақида ҳам маълумот берди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб университетда 16 та олий малакали илмий кадрлар тайёрлашга қаратилган ихтисосликлар очилади, Илмий кенгашлар фаолияти йўлга қўйилади. Тиббиёт йўналиши талабалари учун ўқув, лаборатория ва клиникани бир жойда ўташ имконини берадиган замонавий бино фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, ўқув ва бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш амалиёти жорий этилади.


Тадбир давомида яна бир муҳим янгилик — университетнинг янги номи эълон қилинди. Таъкидланишича, янгиланган РАНЧ университети янги босқичга қадам қўйиб, халқаро таълим майдонида ўз ўрнини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Тадбирнинг байрамона қисмида эса хонандалар Даврон Қабулов, Шахриёр ва бошқа санъаткорлар чиқиш қилиб, ёшларга кўтаринки кайфият улашдилар. Қўшиқлар ва байрам дастурлари талабаларнинг Янги йил кайфиятини янада оширди.


Якунда ректор Ж.А. Атажанов таълим даргоҳининг келажаги ёшлар қўлида эканини таъкидлаб, талабаларни илмга, изланишга ва ташаббускорликка чорлади.

Янги РАНЧ — янги имкониятлар, янги мақсадлар демакдир. Янги йил байрами барчамизга муборак бўлсин!

Изоҳ қолдириш

    • Guli 25 Dekabr 2025 18:15
      Eng esda qolarli va mazmunli kansert bôldi . Shu universitetda óqiyotganimdan fahrlanaman va g'ururlanaman albatta buning uchun ota onamga rahmat aytaman . Shu kansertni bólishiga óz hissasini qóshgan barchaga óz minaddorchiligimni bildiraman.Bunday kansertlar kóproq bôlishini sôrab qolaman .💞💕

Мавзуга алоқадор: