USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива шаҳрида энг кўп корхона қайси соҳада фаолият юритмоқда?

302 марта
Хива шаҳрида энг кўп корхона қайси соҳада фаолият юритмоқда?

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Хива шаҳрида жами 2 589 та корхона ва ташкилот рўйхатга олинган бўлиб, шундан 1 860 таси амалда фаолият юритмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари кесимидаги маълумотларга кўра, шаҳарда энг кўп корхоналар савдо соҳасида тўпланган. Ушбу йўналишда 599 та корхона фаолият олиб бормоқда.


Шунингдек, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 301 та корхона қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич Хиванинг туристик салоҳияти юқори эканини кўрсатади. Саноат соҳасида 245 та, қурилиш соҳасида эса 140 та корхона фаолият юритмоқда.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги йўналишида 67 та корхона мавжуд. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 57 та, ташиш ва сақлаш хизматлари соҳасида 46 та, ахборот ва алоқа хизматлари соҳасида эса 40 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, бошқа турдаги фаолиятлар билан шуғулланувчи 365 та корхона ҳам рўйхатга олинган.

Мутахассислар таъкидлашича, Хива шаҳрида савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларининг устунлиги шаҳар иқтисодиётида тадбиркорлик ва туризмнинг муҳим ўрин тутаётганидан далолат беради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: