USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб борилмоқда

357 марта

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб борилмоқда

Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Хоразм вилояти Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматида амалга оширилаётган бир қатор ишлар юзасидан яқиндан танишди.
Хусусан, темир йўл объектларида йўловчи фуқаролар ва йўловчи ҳамда юк поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаёт ишлар, вокзал ишчилари, йўловчи фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш борасида бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан учрашиб, ходимлари томонидан ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш борасида жамоат жойларида ва туризм намойиши объектларида тарғибот профилактик тадбирлари ўтказилиши борасида кўрсатмалар берилди.


Ташриф давомида қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг моддий-техник таъминоти, хизматни ташкил этиш ҳолати, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда хизмат интизоми масалалари ўрганилди. Шунингдек, қўриқланаётган объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
ИИВ ўринбосари хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий техник воситалардан самарали фойдаланиш, ходимларнинг масъулияти ва касбий маҳоратини ошириш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: