USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда автотранспорт воситасига давлат рақами олиш нархлари огоҳлантиришсиз ошдими?

1 812 марта

Хоразмда автотранспорт воситасига давлат рақами олиш нархлари огоҳлантиришсиз ошдими?

Сўнгги кунларда фуқароларга 6079 қисқа рақамидан юборилаётган SMS-хабарлар жамоатчилик орасида турли саволларни келтириб чиқармоқда. Ушбу хабарларда автотранспорт воситасига кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар шакллантирилгани маълум қилинган.

SMS-хабарга кўра, тўловлар қуйидагича:

Аввалги нархлар:
  • Икки юз саксон саккиз минг тўрт юз сўм — 288 400 сўм
  • Икки миллион саккиз юз ўн саккиз минг саксон сўм — 2 818 080 сўм
  • Қирқ бир минг икки юз сўм — 41 200 сўм
  • Етти миллион тўрт минг сўм — 7 004 000 сўм
Ҳозирги (SMS орқали келаётган) нархлар:
  • Икки юз саксон саккиз минг тўрт юз сўм — 288 400 сўм
  • Икки миллион саккиз юз ўн саккиз минг саксон сўм — 2 818 080 сўм
  • Қирқ бир минг икки юз сўм — 41 200 сўм
  • Саккиз миллион олти юз эллик икки минг сўм — 8 652 000 сўм
Кўриниб турибдики, аввал 7 миллион 4 минг сўм бўлган тўлов миқдори ҳозирда 8 миллион 652 минг сўмга ошган. Қолган хизмат тўловларида ўзгариш кузатилмаган.


Аукцион рақамлар нархи ҳам ошган

Фуқароларнинг билдиришича, аввал аукцион орқали сотиладиган айрим давлат рақамларини 10 миллион сўм атрофида харид қилиш мумкин бўлган. Ҳозирда эса бундай рақамлар учун 11 миллион 309 минг сўмдан юқори нархлар шакллантирилмоқда.

Бу ҳолат ҳам жамоатчиликда ўринли саволларни келтириб чиқармоқда:
аукцион рақамларининг нархи қайси қарор ёки қонунга асосан оширилди?

Огоҳлантириш берилмаган, расмий изоҳ йўқ

Эътиборли жиҳати шундаки, нархлар ошгани ҳақида фуқаролар олдиндан огоҳлантирилмаган. Давлат рақамини олиш жараёнида тўловлар ошгани фақат SMS-хабар орқали маълум бўлмоқда.

Шунингдек, айрим фуқаролар томонидан ҳозирда оддий давлат рақамлари мавжуд эмаслиги, фақат аукцион орқали сотиладиган рақамлар қолгани айтилмоқда. Бу эса транспорт воситасини рўйхатдан ўтказаётган шахсларни қўшимча харажат қилишга мажбур қилаётгани таъкидланмоқда.

Қонунчилик нуқтаи назаридан

Маълумки, давлат божлари ва йиғимларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади. Бундай тўловлар ўзгариши жамоатчиликка очиқ эълон қилиниши ва ҳуқуқий асоси аниқ кўрсатилиши лозим.

Бироқ ҳозирга қадар:
  • нархлар ошишининг сабаби,
  • бу ўзгариш қайси қарор ёки қонунга асослангани,
  • оддий давлат рақамлари нега мавжуд эмаслиги
юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан расмий маълумот берилмади.

Жамоатчилик мазкур масала юзасидан ваколатли идоралардан очиқ ва аниқ изоҳ берилишини кутмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: