USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги

121 марта

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги


Ҳурматли ҳамкасблар!

Қадрли фахрийлар!
Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларини, муҳтарам фахрийларимизни, шунингдек, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий армияси жадал суръатларда ривожланиб, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил равишда юксалиб бормоқда. Мамлакатимизнинг мудофаа салоҳияти мустаҳкамланиб, халқимизнингтинч ва осойишта ҳаёти ишончли таъминланмоқда. Эл-юртимиз ана шундай шарафли ва масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган мард ва жасур, ватанпарвар Ватан ҳимоячилари билан ҳақли равишда фахрланади.

Шу боис, билдирилган юксак ишончга муносиб бўлиш, юртимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асраш йўлида ички ишлар органларининг ҳар бир ходими бундан кейин ҳам фидойилик, касбий садоқат ва ватанпарварлик руҳи билан бор куч-ғайратини сафарбар этиши лозим.

Узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсияга чиққан бўлишига қарамасдан, ижтимоий ҳаётда фаол бўлиб, устоз-шогирд анъанаси асосида ёш ходимларга амалий ёрдам ва маслаҳат бериб келаётган фахрийларимизга чуқур миннатдорчилик билдириб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилайман.
Шу ўринда хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларимизнинг оила аъзоларига мурожаат қилиб айтаман: сизлар ҳеч қачон ёлғиз эмассиз. Биз сизлар билан қалбан ҳамиша биргамиз, сизларни қўллаб-қувватлаш эса бизнинг муқаддас офицерлик бурчимиздир.

Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилаётган ходимларни вояга етказган ота-оналарга, шунингдек, ҳаётнинг барча қувонч ва ташвишларини турмуш ўртоқлари билан елкадош бўлиб кўтариб келаётган меҳрибон, сабр-тоқатли рафиқаларга самимий миннатдорлик билдираман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилаларингизга тотувлик, дастурхонларингизга файзу-барака тилайман.

Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек шарафли ва масъулиятли хизматингизда доимо зафар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан,
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи,полковник 
Абдумажид Мавлянович Шермухамедов

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: