USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тез кунда: Хоразм тарихига бағишланган “Арда” ҳужжатли фильми намойиш этилади

158 марта
Тез кунда: Хоразм тарихига бағишланган “Арда” ҳужжатли фильми намойиш этилади

Яқин кунларда Хоразмнинг минг йиллик тарихи, бой маданий мероси ва бетакрор меъморчилигини ўзида мужассам этган “Арда” номли ҳужжатли фильм кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

“Арда” — Хоразмнинг қадимий шаҳарсозлик маданияти, ўзига хос турмуш тарзи, илмий ва маънавий салоҳиятини ёритувчи ҳужжатли фильм бўлиб, у илк бор сунъий интеллект технологиялари асосида яратилгани билан аҳамиятлидир. Фильмда келтирилган барча маълумотлар тарихий ва илмий манбаларга таянилган ҳолда тайёрланган.

Хоразм ҳақидаги илк маълумотлар “Авесто”, Беҳистун тош битиклари, қадимги юнон муаллифлари ҳамда араб географларининг асарларида учрайди. Қадим замонларда Хоразм Турон ҳудудидаги энг қадимий ўлкалардан бири бўлиб, аҳолиси ўтроқ ва кўчманчи турмуш тарзида ҳаёт кечирган. Унинг ҳудуди Амударёнинг қуйи оқимидан жанубга томон Мурғоб ва Тажан дарёларининг юқори ҳавзаларигача чўзилган.

Ҳужжатли фильмда Хива шаҳри ва унинг муҳим тарихий иншоотлари, жумладан Дишан қалъа ҳақида ҳам батафсил сўз юритилади. Мазкур қалъа 1842 йилда Оллоқулихон томонидан шаҳарни ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилган.

Қадимги Хоразмда ҳунармандчилик алоҳида ривожланган соҳа ҳисобланган. Яна йирик сунъий суғориш тизимига асосланган деҳқончилик воҳалари ва шаҳар марказларининг шаклланиши иқтисодий тараққиётнинг асосини ташкил этган. Фильмда шунингдек, қадимда Орол денгизи ҳозиргидан анча катта бўлгани, унда турли хил балиқлар ҳамда атроф ҳудудларда бой ҳайвонот дунёси мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар ҳам келтирилади.

Ичанқалъанинг ҳар бир девори, ҳар бир ғиштида ўтмиш излари мужассам. Бугунги кунда Кўҳна Хива шаҳрини ушбу меъморий мажмуасиз тасаввур этиш қийин. Калта минор эса шаҳарнинг рамзий белгиси сифатида тан олинган. Минорнинг пойдевори 15 метр чуқурликда бўлиб, диаметри 14,5 метрни, баландлиги эса 29 метрни ташкил этади.

Манбаларга кўра, минора 1853 йилда Муҳаммад Аминхон томонидан қурила бошланган бўлиб, унинг баландлиги 110 метрга етказилиши режалаштирилган. Аммо қурилиш тугалланмагани сабабли у тарихда “Калта минор” номи билан қолган.

Фильмда шунингдек, араблар, мўғуллар ва Чор Россиясининг Хоразмга кириб келиши, уларнинг диёр тақдирига кўрсатган таъсири ҳам тарихий манбалар асосида ёритилади.

Хоразм асрлар давомида илм-фан ва маърифат ўчоғи бўлиб келган муқаддас замин ҳисобланади. Бу диёрдан етишиб чиққан Муҳаммад Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Жалолиддин Мангуберди, Маҳмуд Чағминий, Паҳлавон Маҳмуд каби буюк алломалар нафақат Марказий Осиё, балки жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган.

Жорий йилда давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи chоғида ҳам ушбу қадимий диёрнинг юксак туристик салоҳияти, тарихий обидаларининг кўплиги ва жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани алоҳида таъкидланган.

Хоразм — қадим ўтмиш, бугун ва келажак бир-бирига туташган, асрлар синовида тобланган, синишни билмаган улкан тарихдир. Шу боис бу замин доимо дунё эътиборида бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Арда” ҳужжатли фильми Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг Хоразм тарихи бўйича мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: