USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Танқиддан сўнг ҳаракат бошланди: Хонқа туманидаги таъмир талаб йўл бўйича расмий муносабат берилди

325 марта
Танқиддан сўнг ҳаракат бошланди: Хонқа туманидаги таъмир талаб йўл бўйича расмий муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган “Xorazmda_bugun” Instagram каналида 2026 йил 27 январь куни “Хонқа туманидаги таъмир талаб йўл” мазмунида тарқатилган хабар жамоатчилик эътиборини тортган эди. Ушбу мурожаат юзасидан Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда тегишли корхоналар мутахассислари томонидан ҳудудда жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган йўл Хонқа туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси тасарруфидаги, умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга 90V038 “D213 автомобиль йўли (43 км.дан) – Сабирзан қ. – Олажа қ. – Қулонқорабоғ қ.” йўли экани аниқланган. Ушбу йўлнинг умумий узунлиги 24 км бўлиб, унинг 3–14 км қисми Хонқа тумани ҳудудидан ўтади. Танқидий хабарда кўрсатилган ҳудуд эса айнан шу йўлнинг 10–14 км оралиғида жойлашган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги PQ-330-сонли қарорига мувофиқ, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида Хоразм вилоятидаги маҳаллий аҳамиятга эга 188 км автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу дастур доирасида 90V038 автомобиль йўлининг 10–24 км қисмида 2025–2028 йиллар давомида мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.

Айни пайтда давлат дастури доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича тендер савдоларига эълон бериш, шартномаларни имзолаш ҳамда кейинчалик қурилиш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда. Таъкидланишича, мурожаатда кўрсатилган ҳудуддаги таъмирлаш ишлари тендерда ғолиб чиққан пудратчи ташкилотлар томонидан, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

Шу тариқа, ижтимоий тармоқлардаги танқиддан сўнг масала масъул идоралар томонидан ўрганилиб, мазкур йўлни босқичма-босқич таъмирлаш бўйича аниқ режалар белгиланди.

Манба: Хоразм вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: