USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳазорасп туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

162 марта
Ҳазорасп туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Мажбурий ижро бюросининг Ҳазорасп тумани бўлими ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда жами 79 нафар фуқаро иштирок этди. Ярмаркада 23 та корхона ва ташкилот 103 та бўш иш ўрни билан қатнашиб, иш излаётган фуқароларга ўз таклифларини тақдим этди.

Ярмарка давомида 6 нафар фуқаро доимий иш жойларига жойлаштирилди, 3 нафар фуқаро касб-ҳунарга йўналтирилди. Шунингдек, 4 нафар фуқарога ҳоким ёрдамчилари томонидан имтиёзли кредитлар олиш учун тавсияномалар берилди. Қолаверса, 66 нафар фуқарога меҳнат муносабатлари ва бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилди.

Қайд этилишича, бундай ярмаркалар аҳолининг иш билан бандлигини ошириш, фуқароларни касбга йўналтириш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу каби тадбирлар Ҳазорасп туманида келгусида ҳам изчил давом эттирилади.





Изоҳ қолдириш

    • 1 3 Fevral 2026 12:40
      Verda ishsiz odam go'rinmidiqu xammasi ishlab yurgan odamla

Мавзуга алоқадор: