USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ноқонуний ов қилган фуқаро 6 ойга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди

222 марта
Хоразмда ноқонуний ов қилган фуқаро 6 ойга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди

Хоразм вилоятида экологик қонунбузарликларга қарши олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида ноқонуний ов қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Вилоят прокуратураси ҳамда Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси давлат инспекторлари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 15 декабрь куни Қўшкўпир туманида ўтказилган экологик рейд тадбири давомида фуқаро Ж.С. ов қилиш учун белгиланган йўлланмаси бўлмаган ҳолда, ов қилиш тақиқланган ҳудудда ов билан шуғулланган. Шунингдек, у давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган.


Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 4-қисми ҳамда 197-моддаси прим 6-қисми асосида кўриб чиқиш учун суд органларига тақдим этилди.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга тегишли ов қуроли ва ўқ-дорилар давлат фойдасига мусодара қилинди. Шунингдек, фуқаро 6 ой муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди ҳамда 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мутасадди ташкилотлар томонидан вилоят ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш, ноқонуний ов қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш бўйича рейд тадбирлари давом эттирилиши таъкидланди. Фуқаролардан қонун талабларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: