USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида таълим соҳасида янги тайинлов амалга оширилди.

777 марта
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида таълим соҳасида янги тайинлов амалга оширилди. Ҳазорасп тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига Ахмедов Шерзод Озодович тайинланди.

Ахмедов Шерзод Озодович таълим тизимида кўп йиллик тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У меҳнат фаолиятини 2008–2012 йилларда Ҳазорасп туманидаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида физика фани ўқитувчиси сифатида бошлаган.

2012–2015 йилларда мазкур таълим муассасасида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб, таълим сифати ва ўқув жараёнини такомиллаштиришда фаол иштирок этган.

2015–2021 йиллар давомида эса 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори сифатида самарали меҳнат қилиб, мактаб фаолиятини янги босқичга олиб чиққан.

Шунингдек, у 2021–2024 йилларда Ҳазорасп тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб, тумандаги таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тизимли ислоҳотларни амалга оширишда масъул вазифаларни бажарган.

2024–2026 йилларда эса яна 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори сифатида ўз фаолиятини давом эттирган.

Янги тайинлов билан Ахмедов Шерзод Озодовичдан туман таълим тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, таълим сифатини ошириш ва ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш йўлида самарали фаолият олиб бориши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: