USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

РАМАЗОН — МЕҲР-МУРУВВАТ, АҲИЛЛИК ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИ

158 марта
РАМАЗОН — МЕҲР-МУРУВВАТ, АҲИЛЛИК ВА ШУКРОНАЛИК ОЙИ

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Хоразм вилоятининг Гурлан туманида хайрия ва саховат тадбирлари кенг қулоч ёзмоқда. Ушбу муқаддас ойда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёлғиз кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш эзгу анъанага айланмоқда.
Айниқса, маҳаллаларда яшовчи ёлғиз қариялар, тўшакка михланиб қолган беморлар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутасадди ташкилотлар ва фаол фуқаролар томонидан уларнинг хонадонларига борилиб, ҳол-аҳвол сўралмоқда, ифторлик дастурхони учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кундалик турмушда керак бўладиган воситалар етказиб берилмоқда.
Хайрия тадбирлари доирасида “Меҳр улашайлик”, “Саховат ва кўмак” шиорлари остида турли акциялар ташкил этилмоқда. Бу каби ташаббуслар нафақат моддий ёрдам кўрсатиш, балки инсон қадрини улуғлаш, уларнинг кўнглига илиқлик улашишга хизмат қилмоқда.

Тадбирларда иштирок этаётган нуронийлар ва фуқаролар Рамазон ойининг файзу баракаси, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳини янада мустаҳкамлаётганини таъкидламоқда. Зеро, бу ой — сабр, шукроналик ва ўзаро меҳр-оқибатни юксалтириш ойидир.

Гурлан туманида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар жамиятда бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга, эҳтиёжманд инсонларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Рамазон ойи давомида бу каби эзгу тадбирлар изчил давом эттирилиши режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: