USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива шаҳрида 3,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

165 марта
Хива шаҳрида 3,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Hududgaztaʼminot АЖ бошқарув раиси топшириғига мувофиқ, республика ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари Xiva шаҳрида амалга оширилди. Унда вилоят филиалининг комплаенс назорат тузилмалари, маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирок этди.

Назорат тадбири давомида шаҳарнинг “Қиёт” МФЙ ҳудудида жойлашган “F. H.” МЧЖга қарашли кўп қаватли уй хўжалиги хатловдан ўтказилди. Текширув жараёнида мазкур объект таъминот ташкилоти билан тегишли шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларсиз равишда табиий газ тармоғига ноқонуний улангани ва “зангори ёқилғи”дан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди. Дастлабки ҳисобларга кўра, етказилган зарар миқдори 3 миллиард 730 миллион сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Қонунбузарликка ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: