USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпир туманидаги газ портлаши: жабрланган оила ёрдам сўрамоқда

755 марта
Қўшкўпир туманидаги газ портлаши: жабрланган оила ёрдам сўрамоқда

Хоразм вилоятининг Qo’shko’pir tumaniда яшовчи фуқаро Нурлаев Мақсудбек Собирович ўз мурожаатида оғир ҳолат ҳақида маълум қилди.

Унинг билдиришича, 2025 йил 21 декабрь куни эрталаб соат 06:00 ларда хонадон ҳудудидан ўтган марказий газ қувурининг чириб, тешилган қисми орқали сизиб чиққан газ уй ичига тўпланиб, кучли портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2002 йилда туғилган ягона ўғли 85 фоиз куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва ҳозирда даволанмоқда.

Портлаш натижасида 2022 йилда янги қурилган уй оғир зарар кўриб, деворлари қулаб, ғиштлари сочилиб кетган ва яшашга мутлақо яроқсиз ҳолатга келган. Оиланинг ягона бошпанаси бўлган мазкур уй бугунги кунда фойдаланиш учун хавфли аҳволда.

Фуқаронинг таъкидлашича, воқеадан аввал марказий газ қувуридан газ ҳиди келаётгани ҳақида Hududgaz Xorazmнинг Қўшкўпир тумани филиали ходимларига бир неча бор хабар берилган ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш сўралган. Бироқ муаммо бартараф этилмаган.

Экспертиза хулосасига кўра, портлаш маиший газ ускуналари — ошхона газ плитаси ёки иситиш қозони орқали эмас, балки айнан уйнинг ташқи қисмидан ўтган марказий газ қувуридаги носозлик сабаб юз берган. Ҳодиса жойидан марказий қувурнинг чириб тешилган қисмлари акс этган видео ва фото материаллар мавжудлиги ҳам маълум қилинган.

Фуқаронинг айтишича, шу кунга қадар газ таъминоти ташкилоти, туман ҳокимлиги ҳамда Ijtimoiy himoya milliy agentligi томонидан ҳеч қандай моддий ёки маънавий ёрдам кўрсатилмаган.

Айни пайтда оила оғир ижтимоий аҳволда қолган. Жабрланган ўғилнинг даволаниши учун катта миқдорда маблағ талаб этилмоқда. Шунингдек, фуқаро, 2-гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғи ва яқинда тўй қилинган келини билан бирга бошпанасиз қолганини билдирмоқда.

Мурожаат муаллифи тегишли давлат идораларидан ўғлининг даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, вайрон бўлган уйни қайта тиклаш ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарарни қонун доирасида қоплашда амалий ёрдам кўрсатишни сўрамоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: