USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Божхона қўмитаси раиси Хоразмда: «Шовот» пости ва эркин савдо зонаси фаолияти ўрганилди

314 марта
Божхона қўмитаси раиси Хоразмда: «Шовот» пости ва эркин савдо зонаси фаолияти ўрганилди

O‘zbekiston Respublikasi Bojxona qo‘mitasi раиси А. Мавлонов Хоразм вилоятига ташриф буюриб, чегара инфратузилмаси ҳамда эркин савдо зонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

«Шовот» чегара божхона постида хизмат жараёнлари кўздан кечирилди

Дастлаб қўмита раиси Shovot туманида жойлашган «Шовот» чегара божхона постидаги хизмат жараёнларини кўздан кечирди.

Маълум қилинишича, мазкур пост орқали бир кунда ўртача 1500 нафар фуқаро ҳамда 100 дан зиёд юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланади. Пост бинолари замонавий талаблар асосида таъмирланган бўлиб, божхона назоратини самарали амалга ошириш учун зарур техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланган.
Ташриф давомида мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, хизматлар сифатини ошириш ва божхона жараёнларини такомиллаштириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пост орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг пост фаолиятига оид фикр-мулоҳазалари тингланди.

«Ўзбекистон–Туркманистон» эркин савдо зонаси фаолияти

Навбатдаги манзил — O‘zbekiston–Turkmaniston erkin savdo zonasi бўлди.

Шовот туманида жойлашган мазкур эркин савдо зонаси 3,1 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, ҳудудда 150 дан зиёд савдо дўконлари, 23 та контейнер омбори, 115 ўринли ошхона, меҳмонхона ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда.

Shavkat Mirziyoyevнинг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига мувофиқ бу ерда «Шовот чегараолди савдо зонаси» чегара божхона пости ташкил этилган. Мазкур пост орқали бир кунда ўртача 2–2,5 минг нафар фуқаро ҳаракатланмоқда. Эркин савдо зонасидаги товар айланмаси эса кунига ўртача 300 миллион сўмдан ошмоқда.


Ўрганишлар давомида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти, божхона назорати жараёнлари ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорлар ва дўкон эгалари билан мулоқот чоғида амалдаги тартиб-таомилларни янада соддалаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Ташриф якунида чегара инфратузилмасини янада ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларга қулайлик яратиш божхона тизими фаолиятининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: