USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 1 мартдан бошлаб табиий газ учун базавий меъёр 100 куб метрга туширилди

606 марта
Хоразмда 1 мартдан бошлаб табиий газ учун базавий меъёр 100 куб метрга туширилди

Бугун, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолида амал қилиб келган оширилган базавий меъёр бекор қилиниб, яна 100 куб метрга туширилди.

Маълумки, қишки мавсум давомида — ноябрь–февраль ойларида (Oʻzbekiston бўйича), Qoraqalpogʻiston Respublikasi ва Xorazm viloyati ҳудудларида эса октябрь–февраль ойларида аҳоли учун 500 куб метрлик базавий меъёр амал қилган эди. Ушбу имтиёзли давр якунланди.

Энди март ойидан бошлаб:
 • 🔹 Базавий меъёр — 100 куб метр
 • 🔹 Базавий меъёр доирасида 1 куб метр газ нархи — 1000 сўм
 • 🔹 100 куб метрдан ошган қисми учун — 1800 сўм (2500 куб метргача)

Маълумот учун, 2025 йилда иситиш мавсуми учун базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилган эди. Жорий йилда эса имтиёзли муддатни узайтириш бўйича ҳозирча расмий хабар мавжуд эмас.

Хоразмликлар учун нимани англатади?

Xorazm viloyati аҳолиси учун қиш ойларида 500 куб метрлик меъёр катта енгиллик яратган эди. Энди эса кўплаб хонадонлар газ сарфини тежамкорлик билан режалаштиришига тўғри келади. Айниқса, март ойида ҳаво ҳарорати айрим кунлари ҳали совуқ бўлиши мумкинлигини инобатга олганда, бу масала долзарб бўлиб қолмоқда.

“Xorazmbugun” ушбу масала юзасидан расмий идоралардан қўшимча маълумот бўлса, ўқувчиларга етказиб боради.

Изоҳ қолдириш

    • Valijon 2 Mart 2026 07:12
      Xali havo sovuqqu shini oytib chiqsongizlo yaxshi bo'lor adi.
    • Алик 2 Mart 2026 07:37
      Шуни Хоразм учун хеч булмаса 15-мартгача чу́зиш гарак ади. Ким билади уллило билгувчидир
    • Рашид 2 Mart 2026 07:59
      Шу карорни чикарганла узларийиз келиб шу ёрда ешаб куринг
    • Неъмат 2 Mart 2026 09:11
      Булиши мумкинмас 2 кунда 60 куб ишлаб дурибди катёлла одамла нишатсин хаво совик буса сув бузлаб дурибдику
    • Дилором 2 Mart 2026 12:15
      Хоразм вилряти Узбекистоннинг шимолида жойлашган.Демак хали олдимизда совуклар бор.Юкорида утирган амалдорлар менга ухшаган бечора оилаларига рахми келмийдими.

Мавзуга алоқадор: