USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm USD: 12,158 so'm EUR: 14,167 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,362 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 276 so'm AED: 3,310 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири: таълим муассасалари атрофида болалар хавфсизлиги кучайтирилди

106 марта
Хоразмда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири: таълим муассасалари атрофида болалар хавфсизлиги кучайтирилди

Хоразм вилоятида болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида таълим муассасалари атрофида хавфсизлик чоралари янада кучайтирилди.

Xorazm viloyati IIB ташаббуси билан амалга оширилган мазкур тадбир доирасида Xiva шаҳридаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг соқчи-қоровулларига махсус нимчалар ва жезллар топширилди.

Бу ташаббуснинг асосий мақсади — таълим муассасаларига туташ автомобиль йўлларида болалар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ота-оналар хотиржамлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар тизимли равишда йўлга қўйилган бўлиб, айниқса дарс бошланиши ва тугаши вақтларида назорат кучайтирилади. Соқчи-қоровулларнинг махсус жиҳозлар билан таъминланиши эса ҳайдовчилар эътиборини оширишга ва болаларни хавф-хатардан асрашга хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, бундай профилактик ёндашув йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда самарали восита бўлиб, жамиятда хавфсизлик маданиятини шакллантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбири доирасида ҳудудларда болалар манфаатига қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши режалаштирилган.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: