USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда болалар хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

129 марта




Урганчда болалар хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

25 февраль куни Urganch шаҳридаги Jaloliddin Manguberdi majmuasi ҳудудида болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда ички ишлар органлари ходимлари, умумтаълим мактабларининг соқчи-қоровуллари, ҳайдовчиликка тайёрловчи таълим муассасалари вакиллари ҳамда Vatanparvar tashkiloti мутахассислари иштирок этдилар.

Муаммолар ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Маросимда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Abdumajid Shermuhamedov, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Hamro Bektemirov ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти раҳбари Bahodir Mirzaev сўзга чиқдилар.

Нутқларда болалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб муаммолар, таълим муассасалари атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини мустаҳкамлаш зарурати ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, мазкур ташаббус хавфсиз муҳит яратишга қаратилган “Чилонзор тажрибаси”ни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Меморандум мазмуни ва ҳуқуқий асоси

Тадбирнинг марказий қисми болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлди. Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори талаблари ҳамда “Хавфсиз болалик” концепцияси асосида ишлаб чиқилган.

Меморандум Xorazm viloyati Ichki ishlar boshqarmasi, Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi ҳамда Vatanparvar tashkiloti Xorazm viloyati kengashi масъул ходимлари томонидан имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, томонлар йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, давлат сиёсати доирасида амалий чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўядилар.
Аниқ чора-тадбирлар белгиланди

Меморандум доирасида “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши, ҳайдовчиликка тайёрловчи таълим муассасаларининг ўқитувчи ва амалиёт усталари ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган қоровуллар мактаблар олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида ўқувчиларнинг йўлни хавфсиз кесиб ўтишларини таъминлайдилар.

Бу орқали мактаблар атрофида ҳаракат хавфсизлигини кучайтириш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида интизомни ошириш ҳамда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш кўзда тутилган.




Фаоллар тақдирланди

Тадбир сўнгида болалар хавфсизлигини таъминлаш ишларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва амалиёт усталари, шунингдек, умумтаълим мактабларининг соқчи-қоровуллари ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур ҳамкорлик меморандуми давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги самарали ҳамжиҳатликнинг амалий ифодаси бўлиб, Хоразм вилоятида болалар учун хавфсиз муҳит яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: