USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда жиноятчилик профилактикаси муҳокама қилинди: Республика штаби сайёр йиғилиш ўтказди

192 марта
Хоразмда жиноятчилик профилактикаси муҳокама қилинди: Республика штаби сайёр йиғилиш ўтказди

Хоразм вилоятида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев ҳамда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р. Ашропов раҳбарлигида вилоят ҳокимлиги биносида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2-сонли қарорлари ижроси муҳокама қилинди.
Кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, қатор вазирлик ва идоралар, жумладан, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек, уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим ва илмий муассасалар масъуллари иштирок этди.
Муҳокамалар давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш, шунингдек “манзилли ишлаш” тизимини самарали жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.


Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида аниқланган камчиликлар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида масъул идора ва ташкилотлар ахборотлари тингланди ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Манба: Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: