USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч, Қўшкўпир ва Хивада электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

888 марта
Урганч, Қўшкўпир ва Хивада электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида 12 март куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ, тармоқларда режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 12 март куни соат 10:00 дан 18:00 гача айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Унга кўра, қуйидаги ҳудудларда узилишлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас:

Урганч туманида:
Хожибойлар, Оёқбоғ, Адолат, Оқмактаб маҳаллалари.

Қўшкўпир туманида:
Кенагас, Қорамон, Довуд, Зарбдор, Шихмахшад, Ўзбекистон, Хайробод, Куйназей, Иттифоқ, Ошоққалъа, Ёшлик, Шеробод, Вахмчи, Боғдор, Қоравул, Уйғур, Ғалаба, Хосийон, Тағалак, Ўртайоп, Адолат, Ифтихор, Баҳористон, Боғзор, Шихобод, Бекобод маҳаллалари.

Хива туманида:
Поласултон, Серчали, Дашёқ, Чиниқ, Бадирхон, Отажонтўра маҳаллалари.

Хива шаҳрида:
Тозабоғ, Янгиҳаёт, Дўстлик, Калтаминор, Сангар, Мевастон, Кумяска, Каптархона, Янгитурмуш, Гулшан, Қибла, Шихлар маҳаллалари.

Урганч шаҳрида:
Гулчилар ва Ҳамжиҳатлик маҳаллалари.

Мутасаддилар электр тармоқларидаги профилактика ишлари аҳолига барқарор ва хавфсиз электр таъминотини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Электр тармоқлари корхонаси истеъмолчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, профилактика ишларига тушуниш билан қарашни сўради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: