USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда “Театр томошалари ҳафталиги” бошланмоқда

258 марта
Хоразмда “Театр томошалари ҳафталиги” бошланмоқда

27 март — Халқаро театр куни муносабати билан 21–27 март кунлари Ўзбекистондаги барча давлат театрларида “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилади. Шу муносабат билан Хоразм вилояти мусиқали драма театрида ҳам бир қатор спектакллар томошабинларга тақдим этилади.

Мазкур маданий тадбир доирасида театр санъати мухлислари учун машҳур асарлар асосида саҳналаштирилган спектакллар намойиш этилади. Энг муҳими, барча спектакллар томошабинлар учун мутлақо бепул намойиш қилинади.

Томошаларни кўриш истагида бўлганлар театр кассаларидан махсус таклифномалар олишлари мумкин. Шу билан бирга, таклифномалар сони чеклангани сабабли уларни олдиндан олиш тавсия этилади.

Ҳафталик дастури:
  • 21 март, соат 16:00 — “Шум боланинг саргузаштлари” (Ғофур Ғулом)
  • 22 март, соат 16:00 — “Лазгининг туғилиши” (Ш. Файзуллаев)
  • 23 март, соат 16:00 — “Султон Жалолиддин” (Е. Самандаров)
  • 24 март, соат 16:00 — “Шаддод она ва унинг болалари” (Бертольт Брехт)
  • 25 март, соат 16:00 — “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” (халқ достони асосида)
  • 26 март, соат 16:00 — “Анвойи ташвиш” (А. Қодирий)
  • 27 март, соат 16:00 — Халқаро театр кунига бағишланган театрлаштирилган байрам томошаси
Маданият ва санъатга қизиқувчи барча фуқаролар ушбу театр байрамига таклиф этилади. Ҳафталик давомида томошабинлар миллий ва жаҳон драматургиясининг сара асарларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўладилар.

📍 Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 32-уй
📞 Телефон: +998 90 719 09 65

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: