USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч давлат университетида Наврўз байрами юксак савияда нишонланди

184 марта
Урганч давлат университетида Наврўз байрами юксак савияда нишонланди

25 март куни Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Наврўзни улуғлаш — инсонни улуғлашдир!” шиори остида кенг кўламли байрам тадбири юқори савияда ташкил этилди.

Наврўз айёми муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирда бир гуруҳ зиёлилар, санъат ва маданият соҳасининг етук намояндалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам байрамда қатнашди.

Тадбир доирасида университет ҳудудида факультетлар кесимида ташкил этилган павильонлар меҳмонлар эътиборини тортди. Меҳмонлар ҳар бир павильон билан яқиндан танишиб, унда намойиш этилган миллий анъана ва қадриятлар, халқ амалий санъати намуналари, миллий таомлар ва турли саҳнавий чиқишларни томоша қилди.

Айниқса, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хос урф-одатлар, миллий либослар, ҳунармандчилик намуналари ва анъанавий таомлар байрам сайлини янада файзли қилди.

Мазкур тадбир миллий қадриятларимизни асраш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий анъаналарга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: