USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 5,1 млрд сўмлик божхона тўловидан қочишга уриниш фош этилди

973 марта
Хоразмда 5,1 млрд сўмлик божхона тўловидан қочишга уриниш фош этилди

Хоразм вилоятида фаолият юритаётган корхоналардан бири томонидан катта миқдордаги божхона тўловларидан қочишга бўлган уриниш фош этилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, корхона томонидан хориждан олиб кирилган товарлар “юк машинаси учун эҳтиёт қисмлар” сифатида расмийлаштириш учун божхона юк декларацияси тақдим этилган. Шунингдек, декларацияга илова қилинган ҳужжатлар ҳам божхона органлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган.

Текширув жараёнида мазкур маҳсулотларга нисбатан экспертиза тайинланди. Экспертлар хулосасига кўра, товарларнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифлангани маълум бўлди. Аслида эса ушбу юклар “юк машинаси учун эҳтиёт қисмлар” эмас, балки бўлакларга ажратилган ҳолда олиб кирилган бир нечта тўлиқ юк транспорт воситалари экани аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан корхона томонидан божхона органлари ходимларининг расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида судга мурожаат қилинган. Бироқ иш қуйи инстанция судлари ҳамда Олий судда кўриб чиқилиб, божхона органларининг ҳаракатлари қонуний экани тасдиқланди.

Натижада корхонага нисбатан салькам 5,1 миллиард сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Божхона органлари томонидан таъкидланишича, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари товарларни декларация қилишда уларнинг ТИФ ТН кодини тўғри кўрсатиши ва қонун талабларига қатъий риоя қилиши зарур.

Акс ҳолда, божхона тўловларидан қочишга бўлган ҳар қандай уринишлар қонун доирасида қатъий чоралар кўрилишига сабаб бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: