USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

1 541 марта
Хоразмда қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда мутасаддилар томонидан маълум қилинди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ, 30 март куни соат 10:00 дан 18:00 гача профилактика ишлари олиб борилиши режалаштирилган.


Шунга кўра, қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин:

📍 Урганч тумани: М.Хоразмий, Юқориовул, Араблар маҳаллалари
📍 Янгибозор тумани: Мингбоғолон, Боғолон, Қиёд маҳаллалари
📍 Шовот тумани: Чиғатой, Янгибўрлоқ, Гулшан, Қўшкўпир, Қонғли, Манақ, Туркманғит, Огаҳий, Наврўз, Бўзқалъа, Бешчиқир, Ижтимоият маҳаллалари
📍 Хива тумани: Гандимиён, Поласултон, Париша, Қаттибош, Қушчи, Каттабоғ, Чанашиқ, Шомахулум, Парчанхос, Истиқлол маҳаллалари
📍 Хонқа тумани: Ёшкуч маҳалласи
📍 Боғот тумани: Оқтепа, Беруний, Ҳуррият, Тўпчи, Қипчоқ, Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон, Маданият, Оқолтин, Ғалаба маҳаллалари
📍 Ҳазорасп тумани: Боғдор, Саноат, Бўстон, Б.Матирзаев, Пичоқчи, Зиёли, Паҳлавон Маҳмуд, Қовунчи, Мустақиллик, Наврўз маҳаллалари
📍 Хива шаҳри: Сангар, Тоза боғ, Дўстлик, Калтаминор, Каптархона, Янги ҳаёт, Янги турмуш, Гулистон, Гулирайҳон, Гулшан-2, Бинокор маҳаллалари
📍 Урганч шаҳри: Жамбул, Оби ҳаёт, Бинокор маҳаллалари

Мутасаддилар таъкидлашича, профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган бўлиб, ишлар якунланганидан сўнг электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: